"Ватан учун, миллат учун, халқ учун!"
Миллий гвардия Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси шахсий таркибининг фарзандлари ва туман ёшлари учун очиқ эшиклар куни ташкил этилди.
Тадбирнинг асосий мақсади – ёш авлоднинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларнинг ҳарбий соҳага бўлган қизиқишини ошириш, шунингдек, Ватанпарварлик руҳини шакллантиришдан иборат.
Болажонлар Миллий гвардиянинг хизмат фаолияти ва хизмат автомашиналари билан яқиндан танишишди.
Бу tadbir ёзги таътил кунларини мароқли ва мазмунли ўтказиш, шунингдек, болаларда ҳарбий хизматга ҳурмат ва қизиқиш уйғотиш мақсадида ташкил этилди.