Миллий гвардиянинг Жиззах вилояти бўйича бошқармаси ташаббуси билан Шароф Рашидов туманидаги 50-сонли умумтаълим мактабида ўқувчи-ёшлар иштирокида ҳарбий-ватанпарварлик тадбири ташкил этилди.
Мазкур тадбир ёшларда Ватанга садоқат, фуқаролик бурчи ва ҳарбий хизматга ҳурмат туйғуларини кучайтириш, уларни соғлом ҳаёт тарзи ва интизомга йўналтириш мақсадида ўтказилди.
Тадбир давомида гвардиячилар томонидан ватанпарварлик ғоялари тарғиб қилинди, уларнинг моҳияти, ҳарбий техникалар ва қуроллар ҳақида қизиқарли маълумотлар берилди. Шунингдек, ўқувчиларга ҳарбий саф ҳаракатлари, жисмоний тайёргарлик машғулотлари амалий кўрсатиб берилди.
Бундай тадбирлар ёш авлодни маънавий етук, жисмонан соғлом ва Ватанга фидойи этиб вояга етказишда муҳим аҳамият касб этади.