Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида, жорий йилнинг 12 май куни старт олган ва 15 майга қадар давом этадиган ХVII Халқаро футбол турнирида, Тошкент шаҳридаги 21,22-сонли ва Чирчиқ шаҳрида жойлашган 14-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларидан иборат "Ўзбекистон" терма жамоаси аъзолари муносиб иштирок этмоқда.
Қизғин баҳсларга бой бўлган ва дўстона муҳитда бошланган мазкур мусобақанинг биринчи кунида "Ўзбекистон" терма жамоаси "Кировск","Тамбов" ҳамда "Санкт-Петербург" жамоалари билан ўзаро беллашиб, гуруҳ босқичида ғолибликни қўлга киритди ва кейинги босқичга йўл олишди.
Ёш спортчиларимизни ушбу ғалаба билан самимий муборакбод этиб, навбатдаги босқич баҳсларида улкан зафарлар тилаймиз!
Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:
Матн хато билан:
Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: