Ота-она меҳри ва ғамхўрлигидан маҳрум бўлган болаларнинг тақдирига бефарқ бўлмаган ҳомийлар ва кўнгиллилар эътибори боис 22-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ўзларини ёлғиз ҳис қилмайди. Хусусан, куни кеча болажонларга хушкайфият улашиш мақсадида цирк артистлари ва аниматорлар ташриф буюришди. Болалар севимли мультфильм қаҳрамонлари билан рақсга тушишди, қўшиқлар куйлашди, сўнгра ҳамма биргаликда цирк артистларининг чиқишларини томоша қилишди. Мазкур учрашув байрамона тушлик ва тарбияланувчиларга совғалар улашиш билан якунланди.
Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:
Матн хато билан:
Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: