Тадбир доирасида вилоятдаги оилавий болалар уйлари тарбияланувчилари ҳамда уларнинг фарзандлари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Кўрик жараёнида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг малакали шифокорлари болалар ва ота-оналарга соғлом турмуш тарзи, касалликларнинг олдини олиш ҳамда шахсий гигиена қоидалари юзасидан зарур тавсиялар беришди.
Шунингдек, болалар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мутахассисларга мурожаат қилиб, батафсил тиббий маслаҳатлар олишди. Тадбир давомида “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фондининг Жиззах вилоят филиали томонидан болажонларга бепул дори-дармон воситалари ҳам тақдим этилди.
Мазкур ташаббус Миллий гвардия тизимида соғлом авлодни тарбиялаш, аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ҳамда жамиятда меҳр-оқибат муҳитини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.