Сирдарё вилоятидаги саккизта оилавий болалар уйларининг 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган фарзандлари Жиззах вилоятида жойлашган “Зомин” болалар соғломлаштириш оромгоҳига дам олишга келдилар. Ушбу оромгоҳ Туркистон тоғ тизмаси орасидаги сўлим гўша бўлиб, бу ерда болалар ёзги таътил кунларини мароқли ўтказадилар. Оромгоҳда уларни қизиқарли тадбирлар кутмоқда. Жумладан, мусобақалар, сайрлар ва албатта янги дўстлар билан танишувлар.