Республикамиз бўйлаб барча умумтаълим мактабларининг 5-синф ўқувчилари учун Жасорат мактабларига кириш имтиҳонлари ўтказилмоқда. Ушбу имтиҳонлар ўқувчиларнинг билим даражаси, жисмоний тайёргарлиги ҳамда лидерлик қобилиятларини аниқлашга қаратилган бўлиб, улар шаффоф ва адолатли тарзда ташкил этилмоқда.