Оилавий болалар уйининг ўн беш ёшли тарбияланувчисига туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома топширилди.
11.2.20231735
Навоий вилояти Кармана туманида жойлашган Султоновлар оиласида тарбияланаётган Якубова Асолат Отабек қизига Миллий гвардия Навоий вилояти бўйича бошқармаси масъуллари томонидан туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома расмийлаштирилиб, жорий йилнинг 9 февраль куни топширилди.