Миллий гвардия Наманган вилояти бўйича бошқармаси масъул офицерлари томонидан вилоятда жойлашган Оилавий уйларда тарбияланаётган болаларга яратилган яшаш шароитлари ўрганилди. Ўрганиш жараёнида тарбияланувчилар билан уларнинг таълим олиши, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш масалалари юзасидан суҳбатлар ўтказилди.
Шунингдек, ўрганиш давомида Оилавий уйлари раҳбарларига тарбияланувчиларнинг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш, уларнинг ривожи ва таълим-тарбиясини яхшилаш бўйича тегишли маслаҳат ва тавсиялар берилди.