Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан амалга оширилаётган “Долзарб 90 кун” лойиҳаси доирасида Миллий гвардия Тошкент шаҳри бўйича бошқармасига қарашли ҳарбий қисмда “Очиқ эшиклар куни” тадбири ташкил этилди.
Мазкур тадбир ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда Ватанга бўлган муҳаббат ва садоқат туйғуларини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ёзги таътил кунларини мазмунли ва мароқли ўтказишга хизмат қилди.
“Очиқ эшиклар куни” давомида иштирокчилар ҳарбий қисм фаолияти, техника ва қуроллар билан яқиндан танишиш имконига эга бўлдилар.