Тошкент шаҳридаги 30-Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун ёзги таътил давомида ташкил этилган «Нур» болалар соғломлаштириш оромгоҳида самимий ва илиқ муҳитда ўтган «Қувонч куни» бўлиб ўтди.«Уришмаймиз, ранжимаймиз, куламиз ва хурсанд бўламиз!» шиори остида ташкил этилган ушбу тадбир болалар учун ҳақиқий дўстлик ва хурсандчилик байрамига айланди.
Тадбир Тошкент шаҳри ёшлар ташаббуслари вакиллари томонидан уюштирилди. Улар болалар билан биргаликда мазмунли маданий, маърифий ва спорт дастурини амалга оширишди. Тарбияланувчилар катта мамнуният билан ҳар хил ҳаракатли ўйинлар, викториналар, ижодий ва мусиқий чиқишларда фаол қатнашишди.
Бундай тадбирлар болаларга шодлик ва байрамона кайфият улашиш билан бирга, уларда меҳр-оқибат, бирдамлик ва ўзаро тушуниш туйғуларини ҳам тарбиялайди. «Нур» оромгоҳидаги Қувонч куни меҳр ва эътиборга муҳтож болалар учун қалбдан қалбга илиқлик улашиш қандай муҳим эканлигини яна бир бор эслатиб ўтди.