“Ёш гвардиячи” ҳарбий-спорт мусобақасининг Жиззах вилоят босқичи ўтказилди. / / Оилавий болалар уйи фаолияти ўрганилди. / / Миллий гвардия Андижон вилояти бўйича бошқармаси масъуллари томонидан Асака туманида жойлашган Оилавий уйлар фарзандлари ҳолидан хабар олинди. / / Ўқувчи қизлар ўртасида "Мен ватанпарварман" кўрик танлови ўтказилди. / / "Ёш гвардиячи" ҳарбий-спорт мусобақасининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳам босқичи ҳам якунланди. / / “Ёш гвардиячи” ҳарбий-спорт мусобақасининг Тошкент вилояти босқичи бўлиб ўтди. “Қалқон” жамоатчилик гуруҳи аъзолари ўртасида “Соғлом ҳаёт - бахтли келажак гарови!”  шиори остидаги  ҳарбий ватанпарварлик спорт мусобақалари ўтказилди / / Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан Тошкент шаҳридаги 22 ва 30-сонли Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ҳашарда фаол иштирок этишди / / Мўйноқ туманидаги 4-сонли мактабнинг 10-11 синф ўқувчилари ўртасида "Она Ватанни ҳимоя қилиш муқаддас бурч" шиори остида ҳарбий спорт мусобақаси ўтказилди / / Миллий гвардия ҳамда Ички ишлар органлари ходимлари томонидан пойтахт мактабларида профилактик тадбирлар ўтказилди / /   Пойтахт мактабларида ўқувчилар билан бир қатор тадбирлар ўтказилди / / Ахборот 24 | Ҳарбий-ватанпарварлик тадбирлари / / Ўқувчилар ўртасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида назорат тадбирлари ўтказилди / / Чирчиқ шаҳри камондан отиш спорти бўйича Ўзбекистон чемпионатига мезбонлик қилмоқда  / / Бухоро шаҳридаги 35-умумтаълим мактабида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ота-оналар иштирокида очиқ мулоқот тадбири ташкил этилди. Унда Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Фарҳод Боқиев ва Миллий гвардия қўмондони ўринбосари Сарвар Мамаюсупов иштирок этди / / Миллий гвардия Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Чирчиқ ҳарбий прокуратураси ҳамкорлигида “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” бўлиб ўтди / / "Оила-маҳалла-мактаб" тизими амалда  / / “Хавфсиз мактаб” концепциясини жорий этишга эътибор қаратилмоқда / / «Мактаб-оила-маҳалла» занжирини мустаҳкамлаш борасидаги ишлар / / Махсус репортаж : Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими янада такомиллаштирилмоқда / / Оилавий болалар уйлари фаолияти, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ички кечинмалари билан танишишингиз мумкин / / Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллиги нишонланди / / Термиз туманидаги 16-сонли мактабда “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” ташкил этилди / / «Турон йўлбарслари» ҳарбий-ватанпарварлик спорт мусобақаси / / Ўқувчи ёшлар ўртасида “Халқ билан армия - бир тану, бир жон” шиори остида ҳарбий ватанпарварлик спорт мусобақаси ўтказилди / / Миллий гвардия ходимлари ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамкорликда Жиззах ва Сирдарё шаҳридаги Оилавий уйлар фаолияти кўздан кечирилди / / Миллий гвардия Наманган вилояти бўйича бошқармасида "Очиқ эшиклар куни" ўтказилди / / Фарғона шаҳридаги 11-сонли умумтаълим мактабида "Навоийхонлик кечаси" бўлиб ўтди / / Ҳарбий қисмда "Очиқ эшиклар куни" тадбири ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси инспектор-психологлари ҳамда прокуратура масъуллари ҳамкорлигида Сариосиё туманидаги 2-сонли умумтаълим мактабида “Менинг мактабимда жиноят бўлмайди!” шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди / / Жиззах шаҳридаги 31-сонли мактабда "Мен ватанпарварман" шиори остида тадбир ўтказилди / / “Фарзандим жигарбандим” кўрсатувининг 107-сони 58-сонли умумтаълим мактабидан тайёрланди / / Инспектор-психологлар uchun ўқув семинари / / Milliy gvardiya Фарғона вилояти бўйича бошқармасида мактаб ўқувчи ёшлари va ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари uchun ватанпарварлик тадбири ташкиллаштирилди / / Маънавий-маърифий va спорт тадбирлари ўтказилди / / Фарғона вилояти «Қўриқлаш» бошқармаси ходимлари томонидан Фарғона шаҳридаги 1-сонли алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар мактабида камондан отиш бўйича махсус маҳорат дарслари ташкил этилди / / Ёшлар учун ватанпарварлик тадбирлари ўтказилмоқда / / "Ватан таянчи" сардорлари учун ўқув-семинари ташкил этилди / / Мактабларда гиёҳвандликнинг олдини олишга қаратилган тадбирлар бўлиб ўтмоқда / / Ҳарбий қисмда "Очиқ эшиклар куни" тадбири ҳамда "Уч авлод учрашуви" ўтказилди

НАВБАТДАГИ ОИЛАВИЙ БОЛАЛАР УЙИ ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРИ ХОНАДОНИДА ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

26.11.2021 1472

Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 9 август кунидаги “Бола ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6275 сонли Фармонининг ижроси юзасидан ўсиб келаётган ёш авлодни оила бағрида тарбиялаш мақсадида, Республика миқёсида “Оилавий Болалар уйлари” ташкил этилмоқда.

Жумладан, навбатдаги “Оилавий Болалар уйи” Хўжайли туманида жойлашган “Муртазабий” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Хўжайли туман ИИБ профилактика инспектори Амангелди Атамуратов ва турмуш ўртоғи Садоқат Базарбаевалар хонадонида ташкил этилди.

“Оилавий Болалар уйи”нинг очилиш маросимига Қорақалпоғистон Республикаси бўйича Миллий гвардия бошқармаси бошлиғи полковник М.Юсупов, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник А.Темирханов, Туман ҳокими Ж.Ермашев, Нукус ҳарбий прокурори адлия полковниги Ф.Бегашев, Қорақалпоғистон Республикаси Қўриқлаш бошқармаси бошлиғи подполковник М.Калжанов, сектор раҳбарлари, Мехрибонлик уйи директори С.Сон, Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Тантанали тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси бўйича Миллий гвардия бошқармаси бошлиғи полковник М.Юсупов сўзга чиқиб, хонадон эгаларини бошлаган эзгу ишлари билан табриклаб, Миллий гвардия номидан ташаккурнома ва байрам совғасини топширди.

Ундан сўнг, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник А.Темирханов сўзга чиқиб, давлатимиз томонидан амалга оширилаётган ислоҳатларга муносиб ҳиссасини қўшаётган хонадон эгалари Амангелди Атамуратов ва турмуш ўртоғи Садоқат Базарбаеваларга ўз миннатдорчилигини билдириб, фарзандларининг камолини кўришини тилаб қолди.

Бундан сўнг, меҳмонлар хонадон остонасида лента кесиб, “Оилавий Болалар уйи”ни тантанали тарзда очишди.

Тадбир иштирокчилари хонадонга ташриф буюриб, эзгу ниятда “Яшил макон” шиори остида дарахт ниҳолларини экишди ва болажонлар учун яратилган шароитлар билан танишди.

Ўхшаш ташрифлар