Миллий гвардия Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси ҳарбий қисмида Чилонзор туманида истиқомат қилувчи ёшлар ҳамда "Оилавий болалар уйлари" тарбияланувчилари иштирокида “Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилди.
Тадбир давомида:
Ёшлар ҳарбий хизматчилар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишишди.
Мутахассис кинологлар хизмат итларининг кўргазмали чиқишларини намойиш этишди.
Ўқувчилар хизмат отлари майдонида бўлишиб, отларда сайр қилишди.
Қурол-аслаҳа ва ҳарбий техникалар кўргазмаси ёшлар орасида катта қизиқиш уйғотди.