2 июль — Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинганлигининг 33 йиллиги муносабати билан Миллий гвардия Наманган вилояти бўйича бошқармасида “Менинг гербим – менинг фахрим!” шиори остида расмлар танлови ташкил этилди. Мазкур танловда ҳарбий хизматчиларнинг турли ёшдаги фарзандлари, хусусан, мактабгача ёшдаги болажонлар ҳам фаол иштирок этдилар.
Тадбирнинг асосий мақсади – Ватан тимсолларига бўлган ҳурмат ва ғурурни ёш авлод қалбига сингдириш, уларнинг ижодий салоҳиятини юзага чиқариш, миллий рамзларимизга бўлган эҳтиромни кучайтиришдан иборат бўлди.
Болажонлар ўзларининг ранг-баранг тасвирлари орқали Давлат герби тимсолида Ватанга бўлган меҳр-муҳаббатларини, ғурур ва ифтихорларини намоён этдилар. Ҳар бир иштирокчининг асари ўзига хос ғоя ва безакларга бой бўлиб, улар орқали ёш рассомларнинг қалбидаги Ватанга садоқат руҳи яққол сезилди.
Мазкур танлов болажонлар қалбида миллий ғурур туйғусини мустаҳкамлашда муҳим қадам бўлди. Шу каби маънавий-маърифий тадбирлар ёш авлод тарбиясида алоҳида ўрин тутади.