Миллий гвардия Қашқадарё вилояти бошқармаси ташаббуси билан ёзги оромгоҳларда дам олаётган болалар ва ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари учун қатор қизиқарли ва мазмунли тадбирлар уюштирилди.
Дастур доирасида ўтказилган психологик тренинглар ёшларда ўзига ишончни ошириш, ижтимоий фаолликни ривожлантириш ҳамда жамоада ишлаш кўникмаларини шакллантиришга қаратилди. Шунингдек, турли интерактив ўйинлар ва жамоавий машғулотлар оромгоҳ иштирокчилари учун мароқли дам олиш, ижобий таассуротлар ва эсда қоларли онлар улашди.
Мазкур ташаббуслар ёш авлоднинг маънавий-маърифий камолотига хизмат қилиб, уларнинг ҳар томонлама баркамол шахс бўлиб улғайишига замин яратмоқда.