Бугунги кунда Миллий гвардия Хоразм вилояти бўйича бошқармаси томонидан ўқувчи ёшларни таътил кунлари бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида ватанпарварлик тадбирлари ўтказиб келинмоқда.
Ушбу тадбирларнинг навбатдагиси Урганч шаҳридаги «Меҳригиё» болалар соғломлаштириш оромгоҳида ўтказилди. Барчага бирдек кўтаринки кайфият бағишлаган тадбирда ўқувчи ёшларга қурол-аслаҳа ва махсус анжомлар кўргазмаси, спортнинг "Камондан отиш" тури бўйича маҳорат дарслари ҳамда шахмат-шашка турлари бўйича мусобақалар ўтказилди. Тадбир сўнгида ватанпарварлик тадбирларида фаол иштирок этган ўқувчи ёшлар ҳамда спорт мусобақалари ғолибларига Миллий гвардия Хоразм вилояти бўйича бошқармасининг фахрий ёрлиқлари топширилди.