Ушбу ташаббус болаларнинг дунёқарашини кенгайтириш, табиатга бўлган муҳаббатини ошириш ҳамда соғлом турмуш тарзини шакллантиришга қаратилган. Ташкил этилган саёҳат давомида ёшлар нафақат ҳордиқ чиқаришди, балки табиат қўйнида турли ижодий ва спорт тадбирларида ҳам фаол иштирок этишди.
Мазкур тадбир ёшлар қалбида илиқ таассурот қолдириб, уларда ватанпарварлик, дўстлик ва жамоавийлик руҳини янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.