Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ташаббуси билан Фарғона минтақавий ўқув марказида Жасорат мактабидаги ёшлар билан "Долзарб 90 кун" дастури доирасида тадбир ташкил этилди.
Тадбир давомида ўқувчи ёшларга от спорти ва камондан отиш спорти бўйича мутахассислар томонидан маҳорат дарси ташкил этилди. Ўқувчи ёшлар бундан ташқари ҳарбий хизматчилар учун мўлжалланган ҳимоя воситалари ва анжомлари билан яқиндан танишди.
Тадбир давомида муддатли ҳарбий хизматчилар томонидан намойиш этилган қўл жанги чиқишлари тадбирга ўзгача кўрк бағишлади.
Тадбирдан кўзланган асосий мақсад, ёшларни ёзга таътил вақтларини мароқли ўтказиш, Миллий гвардия фаолияти билан яқиндан таништириш, ёшларни камондан отиш ва от спортига кенг жалб қилишдан иборат.