Навоий вилояти, Кармана туманида жойлашган «Ишонч» болалар оромгоҳида ёшлар ва ҳарбийлар ўртасида ватанпарварлик руҳида ташкил этилган “Ҳарбийлар ва ёшлар учрашуви” бўлиб ўтди. Тадбир Миллий гвардия Навоий вилояти бўйича бошқармаси, Мудофаа ишлари бошқармаси, ҳарбий қисм ҳамда бошқа Қуролли Кучлар тузилмалари ҳамкорлигида ўтказилди.
Учрашув доирасида “Ҳарбийлаштирилган эстафета” спорт мусобақаси ташкил этилиб, иштирокчилар жисмоний тайёргарлик, эпчиллик, шижоат ва жамоавийлик бўйича ўзаро беллашишди. Мусобақа соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ҳарбий хизматга қизиқишни ошириш ва Ватанга садоқат туйғусини мустаҳкамлашга хизмат қилди.
Тадбирга ўзгача руҳ бағишлаган Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ўзларининг қўл жанги чиқишлари ҳамда ҳарбий оркестрнинг куй-қўшиқлари, “Фахрий қоровул” жамоасининг кўргазмали чиқишлари ёшлар қалбида унутилмас таассурот қолдирди.