Мустақиллик - буюк неъмат. Уни қадрлаш, бугунги тинч ва осойишта кунлар учун шукроналик эртанги кунга ишонч ва янги марралар сари интилиш демакдир. Мустақиллигимизнинг 34 йиллик шодиёнасини халқимиз ва айниқса ёшлар бугун чуқур ҳис қилиб, кенг нишонламоқда. "Ватан учун, миллат учун, халқ учун!" шиори остида вилоятимиз бўйлаб турли лойиҳа ва тадбирлар ташкил этилмоқда.
Бобур шаҳрида ҳам айнан шу мазмунда ҳарбий-ватанпарварлик фестивали ўтказилди. Ҳарбий техника, отлиқ аскарлар, ҳарбийлар хизматчилар ва ёшлар паради билан бошланган фестиваль, "Ватанпарварлар боғи"да ташкил этилган кўргазма билан давом этди. Кўргазмали ҳабий чиқишлар, ҳарбий оркестр томонидан ташкил этилган концерт дастури фестивалга янада кўтаринки руҳ ва шукуҳ бағишлади.