Ёзги дам олиш мавсуми — бу нафақат болаларнинг ҳордиқ чиқариш ва дам олиши учун энг мақбул давр, балки уларнинг бўш вақтини мазмунли, самарали ва тарбиявий жиҳатдан бойитилган тарзда ташкил этиш имкониятидир. Айнан шу мақсадда мамлакатимиз бўйлаб кенг кўламда амалга оширилаётган “Долзарб 90 кун” ташаббуси бугунги кунда соғлом, маънавий етук ва ватанпарвар авлодни вояга етказишда муҳим ўрин тутмоқда.
Мазкур ташаббус доирасида ҳарбий қисмда спорт ва маънавий-маърифий тадбирлар ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларининг дам олиш жараёнини янада мазмунли ва эсда қоларли қилмоқда.
Тадбир якунида мусобақаларда фаол иштирок этган болалар совғалар билан тақдирланиб, уларнинг эришган ютуқлари тантанали тарзда эътироф этилди.