Спорт- саломатлик гарови эканлиги барчамизга яхши маълум. Шу боис, оила даврасида ҳам спорт билан шуғулланиш оммавий тус олган. Соғлом турмуш тарзига амал қилаётган болажонларимиз сони кун сайин кўпайиб бораётгани фикримиз далилидир.
Фарғона вилояти Қўштепа туманида истиқомат қилаётган Зокировлар оиласиф арзандлари ҳам спорт билан мунтазам шуғулланишади.
Биринчи мусобақа оила аъзолари иштирокида бўлиб ўтди. Стол тенниси бўйича ўзаро куч синашишга бел боғлаган ака-укалар теннис столини ўйин учун мослаб, баҳсларга киришиб кетди. Қизғин баҳслар натижасига кўра, дўстлик ғалаба қозониб, болажонлар ўз маҳоратларини янада оширди.
Йигитларнинг эндиги мақсади мактаб ва маҳалладаги тенгдошлари билан куч синашиб, улар устидан ғалаба қозониш.