Болажонлар рассомчилик, тикувчилик ҳамда сузиш бўйича ўқув машғулотларида иштирок этиб, ўз қизиқишлари ва иқтидорларини намоён қилишди. Бундай тадбирлар болаларнинг ижодий фикрлашини ривожлантириш, фойдали кўникмаларни шакллантириш ҳамда мароқли дам олишларини таъминлашга хизмат қилади.