30-«Меҳрибонлик» уйи тарбияланувчилари ёзги таътилни фойдали ва кўнгилочар тарзда «Нур» болалар соғломлаштириш оромгоҳида ўтказмоқдалар. Болалар бу жойни ўз тилларида «дача» деб аташади. Бу ерда болаларнинг тўлиқ дам олиши, фаол ўйинлар ва спорт билан шуғулланиши учун барча шароитлар яратилган.
Жорий йилда мактаб таътиллари бошланиши арафасида ҳомийлар кўмагида футбол майдони, баскетбол майдончаси ободонлаштирилди ва турли тренажёрлар харид қилиниб ўрнатилди. Ҳозир болалар уларда мусобақалар ўтказишмоқда. Аллеялар таъмирланди, болалар китоб ўқиш, расм чизиш, ижодий танловлар, адабий кечалар ташкил қилиш ҳамда суҳбат қуришадиган беседкалар бўялиб янгиланди. Кўплаб манзарали ва мевали дарахтлар соясида болалар стол тенниси ўйнашмоқда.
Ҳар бир кун оромгоҳда жисмоний машқлар билан бошланади. Болалар энг кўп кутадиган вақт — бу бассейнда сузиш. Сузишдан сўнг уларни мазали тушлик ва уйқу кутади. Кечки пайтда эса болаларга кўпинча волонтёрлар ташриф буюришади. Улар билан биргаликда ўйинлар ўтказилади, табиий материаллардан турли буюмлар яратиш, рақслар ўрганиш каби машғулотлар ўтказилади.